2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Компания ва унинг таркибий ташкилотлари ва корхоналари томонидан ўтган 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва белгиланган асосий кўрсаткичларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан:
- – 2022 йил якуни билан қурилиш соҳасида 635,0 млрд сўмлик қурилиш, махсус-монтаж қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати
105,8 фоизни ташкил этди. - – саноат соҳасида 3 трлн 602 млрд сўмлик импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ўсиш суръати таққослама нархда 101,6 фоизни ташкил этди.
- – 132,4 минг тонна металл труба маҳсулотлари ҳамда
202,4 минг тонна металл арматура ва симлар ишлаб чиқарилди. - Шунингдек, Маҳаллийлаштириш дастури асосида “В.Л.Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” ҚК МЧЖ да 2021 йил декабрь ойида ишга туширилган қиймати 85,0 млн. АҚШ доллари ва йиллик қуввати 500 минг тонна бўлган “Юпқа ўрама металл лист ишлаб чиқариш” янги йирик инвестиция лойиҳаси доирасида 125 минг тонна металл лист маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
- – “В.Л.Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” ҚК МЧЖ да 2022-2023 йилларга мўлжалланган қиймати 36,4 млн доллар ва йиллик қуввати 50 минг тн бўлган “Тўғри чокли металл труба ишлаб чиқариш” янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланиб, 23,3 млн доллар инвестиция ўзлаштирилди.
Шулар билан биргаликда ўтган йилда:
- Шу жумладан, “В.Л.Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” ҚК МЧЖ да европа стандартларини қўллаш ва экспортер компаниялар билан ишлаш эвазига ташқи экспорт йўлга қўйилиб, жами 7,4 млн долларлик маҳсулот чет давлатларга экспорт қилинди шунингдек, “Конвектор” МЧЖ да 946 минг долларлик сантехника жиҳозлари экспорт қилинди.
- – Маҳсулотлар таннархи 4,0 фоизга (115,2 млрд.сўмга) камайтирилди.
- – 4,0 млн. кВт/соат электр энергияси ва 15,0 тонна нефт маҳсулотларини тежашга эришилди.
- – Электрон кооперация портали орқали 6,0 млрд сўмлик 41 та шартнома тузилиб, шундан 4,1 млрд сўмлик 33 та шартнома тўлиқ бажарилди.
- – 246,3 млн долларлик хом-ашё, ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва кимёвий реактивлар импорт қилинди. Бу, импортни қисқартириш тенденцияси талабларига кўра ўтган 2021 йилга нисбатан 97,3 фоизни ташкил этди ва 132 та янги иш ўринлари яратилди.




